Биргина ўтган йилнинг ўзида 31 минг нафардан зиёд илмий ходим илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик фаолияти билан шуғулланган бўлса, уларнинг қарийб 40 фоизини аёллар ташкил этган.
Хусусан, хотин-қизларнинг 73 фоизи олий таълимда, 16,5 фоизи давлат секторида, 10 фоизи тадбиркорлик соҳасида, 0,2 фоизи нотижорат секторида илмий фаолият билан шуғулланмоқда.
Таҳлилларга кўра, илмий фаолият билан шуғулланувчи аёллар асосан Тошкент шаҳрида йиғилган (49,6 фоиз). Ҳудудларда эса илмий фаолият билан шуғулланувчилар кўрсаткичи пастлигича қолмоқда.
Илмий фаолият билан шуғулланаётган аёлларнинг 3 568 нафари илмий даражага эга бўлиб, уларнинг 707 нафари фан доктори, 2 412 нафари фан номзоди ва 449 нафари PhD илмий даражасига эга ходимлар ҳисобланади.
Ҳозирги кунда илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ умумий йиллик молиявий ҳажми 45,4 млрд. сўмлик 82 та илмий лойиҳа (27,8 млрд. сўмлик 57 та амалий, қарийб 17 млрд. сўмлик 25 та инновацион лойиҳа) олима аёллар томонидан бажарилмоқда.