Бу ҳақда Олий Мажлис сенати ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур халқаро анжуманда иштирок этиш учун Марказий Осиё давлатлари, Россия Федерацияси, Эрон, Беларусь, Озарбайжон ҳамда Арманистоннинг парламентлари раҳбарлари ташриф буюрган.
Конференция аввалида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрига ташриф буюрган барча делегация раҳбарларини қабул қилди.
Анжуман ўз ишини эртага бошлайди.