Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург шаҳридаги ваколатхонаси, Свердловск вилояти “Урал-Ўзбекистон” дўстлик жамияти, Челябинск вилояти “Бобур” ўзбек миллий маданий маркази, Тюмень вилояти “Ватан” жамоат ташкилоти, Нягань шаҳридаги “Миллатлар бирлиги” Марказий Осиё халқлари жамоат маданий-маърифий ташкилоти раҳбарлари ва ўзбек диаспораси вакиллари иштирок этган учрашувда давлатимиз томонидан хорижда бўлиб турган фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли амалга оширилаётгани таъкидланди.
Учрашувда диаспоралар вакиллари Сенат раисига ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Россияда бўлиб турган даврда дуч келадиган муаммолар ва уларни ечиш йўллари ҳақидаги саволлар билан мурожаат қилди.
Шунингдек, учрашув давомида ўзбек тили, санъати ва миллий маданиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида Россиядаги кўп сонли ўзбекистонлик талабалар таҳсил оладиган олий ўқув юртларида Ўзбекистон бурчакларини ташкил этиш таклифи билдирилди. Ўз навбатида, мамлакатимизнинг Россия Федерациясидаги элчихонаси ушбу ғояни қўллаб-қувватлади.