Мулоқотда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.

Учрашув давомида Т.Нарбаева меҳмонларни ташриф билан қутлаб, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хорижий мамлакатлар билан парламентлараро ҳамкорлик, ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари, шу жумладан, яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёда барқарорликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.

Ўз навбатида, Н.Ламмерт Ўзбекистонда амалга оширилаётган ички ва ташқи сиёсатдаги ўзгаришлар ва янгиланишларни юксак баҳолади.

Учрашув чоғида парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, иқтисодий-ижтимоий соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.