Томонлар сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар ва ўзаро мулоқот янги сифат даражасига кўтарилганлигини қайд этдилар.
М.Мекаччи Ўзбекистондаги демократик ислоҳотларга юқори баҳо бериб, ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришга тайёрлигини маълум қилди.
Учрашувда халқаро стандартлар ва энг яхши хориж амалиёти асосида Ўзбекистонда сайлов тўғрисидаги миллий қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган ишлар ҳақида қисқа ахборот берилди.
ЕХҲТ ДИИҲБ директори жорий йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган Президент сайловларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнида ДИИҲБ ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.
М. Мекаччи сайлов жараёни демократик принциплар ва стандартларга мувофиқ ўтиши учун Ўзбекистонда сайлов тизимини янада такомиллаштириш масалаларига берилаётган эътиборни юқори баҳолади.
Томонлар ҳамкорлик ва ўзаро муносабатларни янада чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдириб, ўзаро манфаатли масалалар юзасидан фикр алмашди.
Ташриф давомида ЕХҲТ ДИИҲБ экспертлари сиёсий партиялар, бир қатор идоралар, ННТ раҳбарлари, ОАВ ва Ўзбекистондаги халқаро ташкилотлар вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.