Унда адлия вазири Р.Давлетовнинг 2021 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти эшитилди.

Р.Давлетов ўз ахборотида қуйидагиларни маълум қилди:
“Бу йил ҳам аҳолимизнинг ҳуқуқий онги ва маданияти юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва бу борада мавжуд муаммолар масаласи Сенатимиз кун тартибига қўйилганлигидан мамнунмиз.

Албатта, аҳолида ҳуқуқий онг юқори бўлса жамиятнинг барқарор қонуний ривожланишига эришиш осон кечади.

Ҳаётимизни кузатар эканмиз, фуқароларимиз ҳеч бир воқеа-ҳодисага лоқайд эмаслигини кўряпмиз, ўз фуқаролик позициясини билдиряпти, адолатни талаб қиляпти.

Масалан, бюджет маблағларини сарфланиши борасида 2 215 та лойиҳа “Ташаббусли бюджет” дастурига киритилди, бу фаолликка рағбат тарзида яна қўшимча 139 та лойиҳани амалга ошириш учун маблағ ажратилди.
Бундан англашиладики, жамиятда ҳуқуқий онг ўсиб бормоқда. Ватан келажагига дахлдорлик ҳисси ошмоқда.

 Одамлар қайғуряпти ўз юрти келажаги хусусида. Бизнинг ишимиз эса, шу ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш ва кучайтириш...."