Суҳбат чоғида 2026–2030 йилларга мўлжалланган мамлакат дастурини амалга оширишнинг устувор йўналишлари муҳокама этилди. Дастур гендер тенглик ва репродуктив саломатликни таъминлаш, демографик масалалар бўйича Ўзбекистон сиёсати ва амалдаги қонун ҳужжатларини қўллаб-қувватлашни, парламент ва тегишли давлат тузилмалари билан ҳамкорликни назарда тутиди.

Учрашув якунида иштирокчилар самарали ҳамкорликка ҳамда аввал эришилган келишувларни амалга ошириш йўлида биргаликда ҳаракат қилишга тайёр эканликларини билдирди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.