Учрашувда ЕТТБ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама этилди.
ЕТТБ делегацияси раҳбари Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражасини ошириш, камбағалликни камайтириш, гендер тенгликни таъминлашга қаратилган ўзгаришлар ва ислоҳотлар кўламини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик юқори даражага кўтарилганини қайд этди.
Жонатан Авес ЕТТБ Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мақсадларига эришишда ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканлигини тасдиқлади.
Учрашув якунлари бўйича ўзаро манфаатли соҳаларда самарали ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.