Учрашувда икки томонлама, шу жумладан давлат молиявий назорати соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Словения Аудит суди ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, давлат аудити бўйича илғор тажриба ва энг яхши амалиётларни алмашиш муҳимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Словения Республикаси Миллий кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик тизимли ва конструктив характерга эга экани таъкидланди. Парламент делегациялари ташрифларини фаоллаштириш, дастурлар ижроси устидан таъсирчан парламент назоратини кучайтириш ҳамда бу борада ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.