Хусусан, Олий Мажлис Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Б.Алиханов мутасадди соҳа вакиллари иштирокида “Нукус деҳқон бозори”даги “Даладан дастурхонгача” ярмаркасида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари билан қизиқди.

Ўрганишлар давомида сотувчи ва харидорлар билан мулоқот қилинди. Бугунги кундаги талабдан келиб чиққан ҳолда айрим жойларда электрон тўловларни амалга ошириш имкониятларини янада кенгайтириш бўйича тегишли соҳа вакилларига таклифлар билдирилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, Нукус тумани “Ақманғит деҳқон бозори”да сотилаётган озиқ-овқат, сут ва гўшт маҳсулотларининг нархлари билан танишилди.

Ўрганишлар давомида сотувчи ва харидорлар билан мулоқот қилиб, барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етарли даражада олиб келинганлиги ва бошқа товарларнинг арзон баҳода сотилаётганлиги маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати