Конфуцийнинг шундай ҳикмати бор: “Агар сен халқингни бир йил боқмоқчи бўлсанг, буғдой эк, ўн йил боқмоқчи бўлсанг, дарахт кўкартир, асрлар давомида боқмоқчи бўлсанг, илм, билим эк”. Юртимизда ислоҳотларнинг янги босқичида ёшларни билимли қилиш, уларга илм ўргатишга устувор аҳамият берилаётгани қувонарли ҳол.
Иқтидорли ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Сенатор стипендиясини таъсис қилган эдик. Тошкент давлат юридик университети 1-босқич талабаси Мадина Юнусова унинг илк соҳибаси бўлди. Бугун унга махсус стипендия олиш ҳуқуқини берадиган сертификат топширилди.
Ёшлар — бамисоли ниҳол. Уларга яхши таълим-тарбия бериб, тўғри йўлга йўналиштиришга барчамиз масъулмиз. Умид қиламизки, биз таъсис қилган стипендия ёшлар қалбида билимга муҳаббат уйғотиб, катта ҳаёт остонасидаги изланувчан ва интилувчан ёшларга кичик кўмак ва рағбат бўлади.