Жумладан, бугун Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурхонов ҳамда Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида бўлиб, пахта далаларидаги теримчилар билан учрашдилар. Суҳбат чоғида сенаторлар энг аввало теримчилар мавсумга ҳеч қандай мажбурловларсиз жалб қилингани, меҳнатига муносиб ҳақ тўланаётгани, яратилган шарт-шароитлар билан қизиқди.

Улар учун иссиқ овқат ташкил этилиб, тиббий хизмат, маданият ва маиший хизматлар йўлга қўйилган. Жорий йилда қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хом ашёси учун биринчи теримда – 1 200 сўмдан, иккинчи теримда 1 500 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўлаш кераклиги тушунтирилди. Ўрганишлар давом этяпти, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.