Сайловда Туркманистон аҳолисининг 97,17 фоизи иштирок этган. Сердар Бердимуҳамедовнинг инаугурацияси 19 март куни ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Туркманистон парламенти олий палатасининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган эди. Унда Гурбангули Бердимуҳамедов давлат бошқарувига ёшлар келишини, ўзи эса Халқ маслаҳати раиси сифатида сиёсий тажрибасини Туркманистон тараққиётига сарфлашини таъкидлаган эди.