Жорий йилнинг 22 май куни соат 13:00 ларда Сирғали тумани Файзли Тошкент кўчаси 60-уй қаршисида 2001 йилда туғилган ҳайдовчи О.Б. "Nexia-3" русумли транспорт воситасида катта тезликда ҳаракатланиши оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон устинга урилган ва йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. ЙТҲ натижасида Nexia-3 транспорт воситаси йўловчиси 2000 йилда туғилган И.Х. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Транспорт воситаси ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Сергели туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмди
Ҳайдовчи "Nexia-3" русумли транспорт воситасида катта тезликда ҳаракатланиши оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон устинга урилган ва йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Аичи–Нагоя–2026: Ўзбекистон делегацияси 42 спорт турида юрт шарафини ҳимоя қилади
- Нақшбандийлик анъанаси: тинчлик ва бағрикенглик ғоялари халқаро конференцияда
- Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди
- Ўзбекистонда хорижий корхоналар қайси соҳаларда фаолият юритмоқда?
- Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 15 октябргача узайтирилди
- Саида Мирзиёева: Президентимиз билан бирга Қорақалпоғистондаги қатор объектларда бўлдик
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
- «Хумо» фермер хўжалиги раҳбари: «Илмга ёндашсак, кам бўлмаймиз»
- Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
- Педагоглар малака тоифасини олиш учун неча балл тўплаши керак?
- Қидирувдаги шахс аёлларни террорчилик ташкилотларига жалб қилгани айтилмоқда
- Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишлар янгича ташкил этилади