Жорий йилнинг 22 май куни соат 13:00 ларда Сирғали тумани Файзли Тошкент кўчаси 60-уй қаршисида 2001 йилда туғилган ҳайдовчи О.Б. "Nexia-3" русумли транспорт воситасида катта тезликда ҳаракатланиши оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон устинга урилган ва йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. ЙТҲ натижасида Nexia-3 транспорт воситаси йўловчиси 2000 йилда туғилган И.Х. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Транспорт воситаси ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Сергели туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмди
Ҳайдовчи "Nexia-3" русумли транспорт воситасида катта тезликда ҳаракатланиши оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон устинга урилган ва йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Тўрткўл туманида 1 млрд сўмдан зиёд электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
- 2026 йилнинг 6 ойида Тошкент шаҳрида инвестициялар ва иқтисодий ривожланиш йўналишида эришилган асосий натижалар эълон қилинди
- Тошкентда бир нафар фуқаро Юқори Бўзсув каналига чўкиб кетди
- Қашқадарё вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилган электромонтёр ушланди
- Иқтисодиётда юқори ўсишни таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича устувор вазифалар белгиланди
- Ҳокимлар бу йил озиқ-овқат жамғармаларини 2,5 баробар кўпайтириб, 500 миллиард сўмга етказиши керак эди