Бугун, 28 июнь куни соат 15:25 да Тошкент шаҳар, Сергели тумани, “Янги Сергели” МФЙ, Сергели 8-даҳасида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув бўлинмаси соат 15:32 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:08 да ўчирилди.

Ёнғин натижасида хонадоннинг тахминан 30 кв.м майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.