Сергели тумани Саховат маҳалласи ҳудудида замонавий жиҳозланган, ўқувчи ёшларнинг ахборот технологиялари ва компьютер саводхонлигини ошириш, шунингдек, чет тилларини ўрганишга мўлжалланган IT маркази фойдаланишга топширилди.

Мазкур марказ бир вақтнинг ўзида 100 га яқин ўқувчиларни ўз бағрига сиғдира олади.

Шунингдек, марказда 4 та машғулот хонаси, 20 та компьютер ва алоҳида кутубхона мавжуд бўлиб, эндиликда ўқувчилар бу ерда ўз билимларини ошириш имкониятига эга бўладилар.