Унда Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Темур Поёнов ҳам сўзга чиқиб, вилоятда ёшлар бандлигини таъминлаш, имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди. 

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда мусиқа ва санъат мактабларига мусиқа асбоблари, таълим ва спорт масканларига спорт инвентар жиҳозлари, мактаб кутубхоналарига китобларнинг олиб берилаётгани ҳамда тўгараклардаги қамров ҳақида тўхталди. 

Темур Поёнов шунингдек, вилоятда 4 та гигант корхонанинг мавжудлиги, уларнинг фақат 1 тасида “Ёшлар агентлиги бурчаги” ташкил этилгани, қолган 3 тасида ушбу бурчакнинг мавжуд эмаслиги, ҳозиргача баъзи ёшларнинг ишга кириш масаласидаги мурожаатлари ушбу корхоналар томонидан эътиборсиз қолдирилаётгани, вилоят ҳокими топшириғига асосан энди "Ёшлар дафтари"даги ишга кириш истагида бўлган ёшларнинг рўйхати шакллантирилиши ҳақида тўхталди.