Бу борада секторларда фаолият юритаётган камбағалчиликни қисқартириш штаби аъзолари, депутатлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари билан биргаликда шаҳар ҳудудида камбағал, эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити ўрганилиб, 22 минг 282 аъзолари бўлган 5 613 та “Темир дафтар”га киритилди.
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида бу оилаларни қўллаб қувватлаш мақсадида бугунгача тадбиркорлари ҳамда фуқаролари ҳисобидан 5,2 миллиард сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, чорва моллари ва бошқа турдаги ижтимой кўмаклар кўрсатилди.
Шунингдек, шаҳар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузурида ташкил қилинган “Саховат ва кўмак” жамғармасига бугунгача 2,1 миллиард сўм миқдорида ҳомийлик маблағлари келиб тушди.
“Темир дафтар”даги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга “Қурбон ҳайити” айёми арафасида 1 минг 348 минг та оилага 1 миллион сўмдан, жами 1,3 миллиард сўм бир марталик моддий ёрдам, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан “Темир дафтар”га киритилган 4 минг 625 та оилага 220 минг сўмдан, жами 4,1 миллиард сўм бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.
“Темир дафтар”га киритилган 5 минг 704 та оиланинг 16 ёшга тўлмаган 7 минг 264 нафар болаларига мактаб ўқув қуроллари ҳамда кийим-кечаклар учун жами 3,6 миллиард сўм моддий ёрдам кўрсатилди.
Бугунгача 2 минг 854 та оила турмуш шароити яхшиланганлиги инобатга олиниб, ўз мурожаатларига мувофиқ, сессия қарорлари асосида “Темир дафтар” дан чиқарилган бўлса, 610 та оила янгидан “Темир дафтар”га киритилди. 1 декабр ҳолатига “темир дафтар”да 3 минг 369 та оила қолаяпти.