Воқеа 19 апрель куни соат 12:45 ларда “Шаҳрисабз-Мираки” автомобиль йўлида содир бўлган. Ҳайдовчи К.М. бошқарувида бўлган Damas русумли транспорт воситаси билан Мираки йўналиши томон ҳаракатланиб бориб, пиёдалар ўтиш йўлагидан кесиб ўтаётган пиёда О.И.ни уриб юборди.
Олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, О.И. кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан шифохонада вафот этди.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи К.М. процессуал тартибда ушланган.