Шаҳрисабз туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи вафот этди
Воқеа-ҳодисалар
27 окт 2026, 16:50
280
Жорий йилнинг 26 октябрь куни соат 23:30 ларда Шаҳрисабз тумани Катта новқат МФЙ ҳудудидан ўтган маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлида 2006 йилда туғилган ҳайдовчи М.Х. "ВАЗ-2105" русумли транспорт воситасини бошқариб келаётиб руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
ЙТҲ натижасида ВАЗ-2105 транспорт воситаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.