Бу ҳақдаги маълумот Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасида келтирилган.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, мазкур лойиҳани бажариш учун Франция тараққиёт агентлиги 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 20 йил мобайнида қайтариш муддати билан 81,16 млн евро миқдорида қарз ажратилишини маъқуллаган.

Таъкидланишича, лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси — қўшилган қиймат солиғини қоплаш, солиқ ва божхона имтиёзлари кўринишда 10,7 млн еврони ташкил этади.

Лойиҳани 5 йил мобайнида, хусусан, 2021-2024 йиллар давомида амалга ошириш кўзда тутилган.

Қарор лойиҳаси билан танишиш, фикр ва мулоҳазаларни билдириш жорий йилнинг 28 февралига қадар давом этади.