Маълумки, Китоб кенглик станцияси ҳудудида нафақат оптик телескоплар, балки замонавий глобал навигация тизимларининг (ГПС, Галилео, ГЛОНАС каби) станциялари ўрнатилган.

Бу эса олийгоҳ талабларига нафақат фундаментал оптик астрономия, балки замонавий космик технологиялар билан амалиётда танишиш имконини беради.

Астрономия илмий-ўқув марказининг очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти директори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик Шуҳрат Эгамбердиев иштирок этди.

Тадбир давомида илм-фан соҳасида юксак ютуқларга эришган, нуфузли халқаро эътирофга эга академик Шуҳрат Эгамбердиев ва талабалар иштирокида қизиқарли давра суҳбати ташкил этилди.