Очилиш маросимини Шаҳрихон туман ҳокими Ҳикматилло Дадахонов очиб берди. Шундан сўнг янги очилган бинода кичик экскурция ташкил этилди. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, марказда ўнта оператор фуқароларга хизмат кўрсатади ва барча фаолият электронлаштирилган. Фуқаролар уларга хизмат кўрсатган операторларни электрон баҳолаш имкониятига ҳам эга.

Давлат хизматлари Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Маҳмуджон Абдужалиевнинг айтишича, янги йилгача Хонаобод, Хўжаобод, Избоскан ва Олтинкўл туманларида ҳам ташкилот марказларини очиш режалаштирилган.

Юлдуз Ўрмонова