Маълум қилинишича, шакар ва ўсимлик ёғи нархининг ўсиши жаҳон бозори конъюнктураси, яъни ўтларда шаклланадиган нархлар билан боғлиқ. Ўзбекистонда ўсимлик ёғининг асосий қисми импорт қилинади. Бу йил дунё миқёсида 9,1% миқдорда мойли маҳсулотлар ҳосили кам бўлди.

Бундан ташқари бизга асосий экспортёр бўлган Россия давлатида ҳам ҳосил ўтган йилга нисбатан 13 фоиздан ошиқроқ кам бўлди.

Маҳсулотлар таннархи ошган бўлсада, ушбу маҳсулотлар танқислиги кузатилмаяпти. Ички бозорда маҳсулот етарли даражада мавжуд.