Қайд этилишича, самовий жисм сайёрамиз учун хавф туғдирмайди. 11-декабрь, шанба куни тахминан 23 минг км/соат тезликда астероид Ердан анча узоқликдаги масофада ўтади.
Илгари AҚШ космик агентлиги 4660 Nereusни потенциал хавфли деб таснифлаган эди. Таъкидланишича, астероид кейинги сафар Ерга 2112 йилда яқинлашади.
4660 Nereus астероиди 1982 йилда кашф этилган. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, у қимматбаҳо рудадан иборат ва қиймати 4,7 миллиард доллардан ошадиган никел, кобальт ва темирни ўзида жамлаган.
Aввалроқ NASA Ерга яқинлашиб келаётган, катталиги Озодлик ҳайкали билан солиштириш мумкин бўлган 2021 SG астероидини ўтказиб юборгани хабар қилинганди, деб ёзади АиФ.