Халқ озод,
Юрт обод,
Элда тантана,
Қўлдан бермасанг бас, энди имконни,
Бошингни янаям баландроқ кўтар,
Эркасисан ахир, Ўзбекистонни!
Элнинг ризқи дея,
Юз йиллар отанг,
Елкада ташиди қора кетмонни.
Болам,
Сен ватанни бошингга кўтар,
Эртасисан ахир, Ўзбекистонни!
Лафз,
Номус,
Бобурдан мерос қонингда,
Миллат унутмайди элга қалқонни.
Биласанми,
Нега йўлларинг ёруғ?!
Боласисан ахир, шоир Чўлпонни!
Авлодисан ахир, шоир Усмонни!
Бир оила яшар,
Бир қилиб бошни,
Айтсам каммас,
Ўттиз олти миллионни.
Ўттиз олти миллион дуоси қўллар,
Шарқнинг онаси шу Ўзбекистонни!
@Мирзоҳид Ботиров,
Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси.
2022 йилнинг 26 декабр санаси,
Тошкент.