Мулоқот давомида асосий эътибор чекка ва ҳолати оғир бўлган ҳудудларга қаратилиши қайд этилди. Ҳар бир сектордаги инфратузилмаси яхшиланишга муҳтож биттадан маҳаллага мавжуд муаммоларни қисман бўлса ҳам ижобий ҳал этиш мақсадида вилоят маҳаллий бюджетидан 500 миллион сўмдан маблағ йўналтирилади. Бу пуллардан самарали фойдаланиш сектор раҳбарлари зиммасига юклатилди.

Вилоят раҳбари тумандаги Худойбердиев ҳудудидаги фермер хўжаликлари фаолияти билан танишди. Теримчиларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. Барча меҳнаткашларга вилоят бюджети ҳисобидан олинган совғалар улашилди.

– Энг мазали таом – дала таоми. Лекин албатта унда гўшт бўлиши керак, деди вилоят раҳбари Шавкат Абдураззоқов теримчилар билан мулоқотда.