Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тақдирлаш маросими иштирокчиларига видеомурожаат йўллади. 

Унда давлатимиз раҳбари мукофотга сазовор бўлган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинянни табриклади.

«Сиёсий етакчиларнинг узоқ давом этган можарони оқилона ҳал этиш, тинчликка эришиш йўлидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатлари, ҳеч шубҳасиз, ушбу нуфузли мукофотга ҳақли равишда муносибдир», — деди давлатимиз раҳбари.
«Эришилган келишув муаммо ечимига масъулиятли ёндашувнинг ёрқин намунаси бўлиб, кенг минтақамизда барқарорликни таъминлаш йўлидаги тарихий қадам бўлди.
Бугунги кунда фақат аҳиллик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва яқин дўстлик орқали халқларимизнинг умумий равнақи ва фаровонлигини таъминлаш мумкин», — деди Президентимиз маросим иштирокчиларига мурожаатда.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ҳар қандай низо ва зиддиятни фақат сиёсий-дипломатик воситалар, халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва яхши қўшничилик асосида ҳал этиш тарафдори эканини таъкидлади.

Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари Раҳбариятининг гуманитар ташаббусларни фаол илгари суриш, халқаро майдонда мулоқот маданиятини изчил юксалтириш борасидаги хизматларини алоҳида эътироф этилди.