Янги Ўзбекистон стратегияси қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
- мамлакатда тинчлик ва барқарорликни сақлаш;
- фуқаролар ва миллатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш;
- халқнинг маънавий турмуш тарзини янада яхшилаш;
- миллати, тили ва динидан қатъи назар ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга кафолатланган даромад манбаи, тиббий хизмат ва уй-жой билан таъминлаш ҳамда юқори сифатли таълим олиши;
- камбағалликни камайтириш ва муҳтож аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш;
- мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузи ва имиджини ошириш.
Давлатимиз раҳбари нутқининг асосий тезислари инсоннинг қадр-қиммати ва унинг ривожланиши, барча аҳолининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, камбағалликни камайтириш, ижтимоий сиёсат, таълим, сўз эркинлиги ва ўз-ўзини ифода этиш, ҳаёт ва хавфсизлик даражасини яхшилашга қаратилди.
Президент нутқининг таҳлили (асл тилидан) шуни кўрсатдики, Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида жами 7663 та сўздан фойдаланган.
Хусусан, Шавкат Мирзиёев энг кўп "Халқ" сўзини – 77 марта, "Янги" сўзини 57 марта, "Ўзбекистон" сўзини 39 марта, "Ижтимой" сўзини 24 марта, "таълим" сўзини 26 марта, "иқтисод" сўзини 29 марта ишлатган.
ЎзЛиДеП Х съезди Ўзбекистон Президентлигига Шавкат Мирзиёевнинг номзодини кўрсатишга қарор қилди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
жамоатчилик билан алоқалар хизмати