Унда қайд этилишича, Н.Абдусатторов Ўзбекистон Президентининг фармонига асосан «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланган ва унга Президент совғаси сифатида Тошкент шаҳар Махтумқули кўчаси 91/1 уй манзилидан икки хонали квартиранинг калитлари топширилган.
"Бироқ турли ёлғон ва бўҳтон хабарлар тарқатиш орқали ўз обуначиларини кўпайтиришга одатланган блогерлар яна ҳунарларини кўрсатишмоқда. Жумладан, улар уялмасдан Нодирбек Абдусатторовга совға қилинган уй калитлари қайтариб олинди, деган мазмундаги хабарларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатишмоқда. Энг ёмони, халқимиз ҳам шу ёлғон хабарларга ишониб қолишаётганида", — дейилади хабарда.
7 январь куни Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Фахриддин Давруков Нодирбек Абдусатторов ва унинг ота-онаси президент совғаси бўлган 2 хонали квартира билан таништирган.
Маълум қилинишича, тез кунларда қонунчиликда белгиланган расмиятчилик ишлари якунланиб, ушбу хонадон Нодирбек Абдусатторовга топширилади.
Вазирлик матбуот хизмати блогерларга Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ёлғон ва бўҳтон хабар тарқатганлик учун ҳам ўрнатилган тартибда жазо чоралари қўлланилиши ҳақида эслатиб ўтган.