Маълум қилинишича, янги idChess технологияси синовдан ўтказиладиган биринчи турнир - шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги Ғарбий Осиё чемпионати – 2023 (Western Asia Youth Chess — 2023) бўлади.
FIDE хабарига кўра, шахматда VAR дан фойдаланиш уч босқичда амалга оширилади:
1) Рақибнинг қоидабузарлигини қайд этиш учун ўйинчилардан бирининг ҳакамга мурожаати;
2) VAR кўриб чиқиш ва тавсиялар бериш (агар idChess платформаси ёрдамида трансляция мавжуд бўлса, ҳакам мобил иловада ўйин трансляциясини тўхтатиб туриши ва ўйинчиларнинг хатти-ҳаракатларини кўрсатадиган VAR ёрдамида ўйин видеосини томоша қилиши мумкин);
3) Қарор қабул қилиш.