Унутманг, рақамли дунёда сизга тегишли маълумотлар — сизга тегишли мулк, уни ҳимоя қилиш эса, аввало, ўз қўлингизда.
Нега тизимларга киришда мураккаб парол зарур?
Тасаввур қилинг, уйингиз эшиги очиқ қолиб кетди. Хавф ортади, тўғрими? Рақамли маконда ҳам “12345” ёки туғилган йилингиз каби оддий пароллар — худди очиқ қолган эшик кабидир.
Мураккаб пароль нима учун керак?
Ҳужумлардан ҳимоя: Оддий пароллар махсус дастурлар ёрдамида бир неча сонияда аниқланади. Белгилар, рақамлар ва турли регистрдаги ҳарфлардан иборат мураккаб паролни бузиш эса йиллар талаб қилиши мумкин.
Шахсий идентификация хавфсизлиги: My.gov.uz орқали сизнинг номингиздан кўплаб давлат хизматлари кўрсатилади. Кучли парол бўлса, бегона шахслар сизнинг номингиздан ариза топшира олмайди ёки шахсий маълумотларингизга кира олмайди.
Занжирли хавф: Агар барча сайт ва тизимларда бир хил, оддий парольдан фойдалансангиз, битта аккаунт бузилиши билан қолганларининг ҳаммаси хавф остида қолади.
Хавфсизлик бўйича 3 та олтин қоида:
Парол формуласини яратинг: Камида 12 та белгидан иборат бўлсин. Катта ва кичик ҳарфлар, рақамлар ҳамда махсус белгиларни аралаштиринг.Икки босқичли аутентификацияни ёқинг: Ҳатто паролни билишса ҳам, телефонингизга келган кодсиз тизимга кира олишмасин.Шубҳали ҳаволалардан эҳтиёт бўлинг: “Сизга субсидия чиқди” ёки “Маълумотларингизни янгиланг” каби хабарлардаги ҳаволаларни очиб, парол киритманг.
Эслатиб ўтамиз: Ўзингизни ва шахсий маълумотларингизни ҳимоя қилиш — бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан биридир.
Шунингдек, агар номингизга фирибгарлар томонидан кредит расмийлаштирилишидан хавотирда бўлсангиз, my.gov.uz порталидаги “Кредит битимини тузишга тақиқ қўйиш” хизмати орқали кредит берилишини чеклаб қўйишингиз мумкин:👉 https://my.gov.uz/uz/service/1242