"Google, Apple, Uber, CISCO, Amazon, EY каби қатор халқаро компанияларда фаолият юритаётган, тадбиркор ва Силикон Водийсида ўқишда бўлган ватандошларимиз билан ўзбек миллий таомлари ресторанида учрашдик.

Уларни имкони борича Ўзбекистонлик ёшларни аутсорсинг лойиҳаларга жалб қилишга таклиф этдик. Хоразмда бўлганимда ёш дастурчилар айтиб беришганди, бизни АҚШдаги ҳамюртимиз 70 доллар соатига буюртма олиб, бизга соатига 7 доллар нарҳда беради деб. Ёмонлаш маъносида эмас, балки бу мисол айнан хориждаги ҳамюртларимизга ҳам қўшимча даромад топишга имконият эканлигига яққол мисол. 

Вилоятлардаги университет талабаларига 7 доллардан соатига даромад бўлса, ойига минг доллар атрофида даромад дегани, яъни улар жон деб ишлашади, ҳам қўшимча портфолио ва тажриба бўлади.  

Қисқа вақт ичида шунча ёшларимиз вақт топиб учрашувга келишганларига ҳамда ушбу учрашув ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирамиз."