ТИВ маълумотига кўра, Афғонистон ва ШҲТга аъзо давлатларнинг ташқи сиёсат идоралари, Ташкилот Котибияти, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси раҳбарлари томонларнинг Афғонистон йўналишидаги қўшма ҳаракатлари, кенг қамровли тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш чоралари, Афғонистонни барқарор ривожланиш ва иқтисодий тикланиш йўлига қайтаришга доир масалаларни муҳокама қилди, дея хабар беради “Дунё” АА.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўз нутқида афғон муаммоси билан боғлиқ асосий долзарб масалалар бўйича мамлакатимиз мавқейини маълум қилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Афғонистоннинг мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланишидан манфаатдор. Афғонистонга нисбатан Ўзбекистон яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва тенглик тамойилларига асосланган дўстона сиёсат юритади.

Ўзбекистон Афғонистондаги сиёсий жараён фақат афғонлар томонидан ва Афғонистон халқи раҳбарлиги остида амалга оширилиши зарурлиги тўғрисидаги асосий тамойилга содиқ эканлиги таъкидланди.

Тадбир якунида ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Қўшма баёноти қабул қилинди.