Тадбир Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси томонидан ШҲТ котибияти кўмагида, Тараққиёт стратегияси маркази ва Тошкент давлат шарқшунослик университети билан биргаликда ташкил этилмоқда.

Унда дипломатик ваколатхоналар, ШҲТ котибияти, вазирлик ва идоралар, эксперт-таҳлил ижтимоий-сиёсий, илмий-академик доиралар ҳамда Хитой ОАВ вакиллари иштирок этади.

Элчихона ташаббуси билан 2022-2026 йилларга мўлжалланган  Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси хитой тилига таржима қилингани ҳолда алоҳида рисола шаклида  чоп этилди.