Тақдимотда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар миллий координаторлари иштирок этди.
— Ушбу муҳим воқеа муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти томонидан саммитга бағишланган махсус почта маркаси (почта блоки кўринишида) тайёрланди. Жорий йилнинг сентябр ойидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан муомалага киритилди. — дейди Ўзбекистон маркаси филиали директори Санжар Низамов.
Почта маркасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган давлатларининг байроқлари, саммит логотипи ҳамда Самарқанд шаҳрининг герби тасвирланган. Марканинг орқа фонида эса Регистон майдони жойлашган.