ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида Афғонистондаги вазиятни сиёсий жиҳатдан ҳал қилиш масаласи кўрилади
Халқаро ҳамкорлик
12 июл 2021, 21:53
683
2021 йил 13-14 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
Учрашув чоғида Ташкилот доирасидаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилади. Афғонистондаги вазиятни сиёсий жиҳатдан ҳал қилиш жараёнига ШҲТнинг кўмаклашиши борасида фикр алмашилади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.