Айтишича, у "Ҳабибулла Ёдгор" оилавий савдо корхонасидан 4 миллион 485 минг сўмга 130 та шифер сотиб олган. Кейин уйига олиб борилган шифернинг ярми синиқлиги маълум бўлган. Истеъмолчи сотувчига мурожаат қилганда эса, турли баҳоналар билан синиқ шиферларни алмаштириб беришдан бош тортади.

Мазкур туманда яшовчи У.Абдуллаев ҳам нотанти тадбиркорлардан куйганлардан. У туман марказида жойлашган "Dehqon bozori" ёнидаги савдо дўконидан 1 миллион 820 минг сўмга "Samsung a10s" русумли  телефон харид қилган. Бироқ пича вақт ўтгач, "IMEI коддан рўйхатга ўтинг" деган сўров билан телефон аппарати ишламай қолган. Харидор ҳолат юзасидан тадбиркорга мурожаат қилган бўлса-да, ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган.

Мазкур мурожаатлар ўрганилиб, масала истеъмолчиларнинг фойдасига ҳал этилди.

Шаҳзодбек МАМАРАЖАБОВ,

Булунғур тумани жамияти мутахассиси