Видео муаллифларининг таъкидлашича, юқтирилгандан кейин бир неча кун ичида вирус “томоқ ва бурун шиллиқ қаватида жойлашади”. Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу тахминнинг респиратор вирусли инфекциялар ривожланиши механизмига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
“Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, барча вируслар фақат ҳужайралар ичида кўпаяди. Бир неча ўн дақиқа, максимал бир соат давомида вирус шиллиқ қаватнинг юзасида бўлиши мумкин”, деб тушунтирди у.
Яна бир сохта маълумот ичимлик содаси эритмаси билан томоқни ювиш ва унинг буғидан нафас олиш билан боғлиқ. Шифокорнинг таъкидлашича, ҳозирда томоқ ва бурунни ювиш учун кўплаб хавфсиз аналоглар мавжуд ва содали эритмани буғи билан нафас олиш юқори нафас йўлларининг жиддий шикастланишига олиб келиши мумкин.
“Юқори ҳарорат эритмаси билан нафас олаётганда ёқимсиз ва ноқулайлик ҳисси билан шиллиқ қават куйиши мумкин. Бу вирус зарраларининг шиллиқ қаватга кириб боришидан кўра ҳам катта зарарга олиб келади”, — дея таъкидлади пульмонолог.
Мутахассис, беморларга Интернетдаги шубҳали видеоларнинг мақбуллигига ишонмаслик ва касалликнинг биринчи аломатлари сезилган заҳотиёқ шифокор билан маслаҳатлашишни тавсия қилди.