Юқори малакали эндокринолог Елена Губкина картошкани пишириш ва истеъмол қилишда нималарга эътибор бериш кераклигини айтиб ўтди.  Кейинги пайтда емакхоналарда картошкани пўстлоғи билан пишириш одат тусига кира бошлади. Унинг сўзларига кўра, сиз картошкани пўстлоғи билан истеъмол қилмаслигингиз керак. Чунки унда тупроқ ва ҳаводан тўпланган зарарли моддалар бўлиши мумкин.  

Шунингдек, овқатни юқори ҳароратда пиширмаслик зарур. Қаттиқ қовурилган пайтда маҳсулотлар ёғлар ва токсинлар билан тўйинган бўлади. Бундай ҳолатда тайёрланган овқат организм учун хавфлидир.  

Шифокорнинг таъкидлашича, тозаланган картошкани қайнатиб ёки буғлаб истеъмол қилиш лозим. Чунки бу ҳолатда сабзавотда максимал миқдорда калий, натрий, В 6 витаминлари сақланиб қолган бўлади. Шуни унутмангки, ҳафтасига икки марта 200-300 граммдан картошка ейиш мақсадга мувофиқдир.