Бу ҳақда Москва соғлиқни сақлаш бошқармасининг катта ёшдаги аҳолига бирламчи тиббий ёрдам бўйича бош мустақил мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Андрей Тязжельников маълум қилди.
Мутахассиснинг тушунтиришича, чекиш, нотўғри овқатланиш, жисмоний ҳаракатсизлик ва спиртли ичимликларни ортиқча истеъмол қилиш инсон организмида қон босими, шунингдек, қонда холестерин миқдорининг ошишига ва ортиқча вазннинг юзага келишига олиб келади.
Хатарларни олдини олиш ёки камайтириш учун Тяжельников одамларга мувозанатли овқатланишни маслаҳат берди. Шундай қилиб, инсоннинг кундалик рационида оқсиллар, ёғлар ва углеводлар бўлиши керак. Шу билан бирга, кўп туз истеъмол қилмаслик керак ва крахмалли овқатлар, ширинликлар ва тўйинган ёғлар ёки трансёғлари бўлган овқатлар миқдорини камайтириш зарур.
“Ликопчада бир кунда камида 400-500 грамм мева ва сабзавотлар, 20-30 грамм ўсимлик мойи бўлиши керак. Ҳафтада камида икки марта ёғли балиқ, дон маҳсулотлари ва дуккакли экинларни киритиш керак, деб тушунтирди шифокор.
Бундан ташқари, мутахассис спорт билан шуғулланиш ва тананинг жисмоний фаоллигини сақлаш муҳимлигини таъкидлади.