Мутахассиснинг фикрига кўра, бундай озиқ-овқат одатда трансёғлари ва кўп миқдорда шакарни ўз ичига олади.

“Конфетнинг глисемик индекси 100 бирликни ташкил қилади. Истеъмол қилингач дарҳол ёғга айланади. Шакар нафақат оқ заҳар, балки саратон ҳужайраларини озиқлантириш учун ажойиб манбадир”, деб ёзди Гадзиян Telegramдаги саҳифасида.

Фан номзоди дўконларда сотиб олинадиган соусларга эътибор қаратишга чақирди, истеъмолчилар эса уларга етарлича эътибор қаратмайди.

Унинг таъкидлашича, бир неча ош қошиқ майонез сабзавотли салатнинг барча фойдали хусусиятларини йўққа чиқаради, кетчуп эса шакар, туз, таъм берувчи қўшимчалар, консервантлар ва стабилизаторларнинг аралашмаси бўлиб, 20 фоиз шакардан иборат, деб хабар беради mir24.tv.