Шошилинч қабул бўлимида ўтказилган диагностика ва лаборатория таҳлилларига кўра, беморнинг меъда ичак тизимида катта миқдорда темир жисмлар, хусусан, мих ва саморезлар борлиги аниқланди.
Марказнинг олий тоифали шифокори Йўлдош Кулиевнинг маълум қилишича, беморни операцияга тайёрлашнинг барча жараёнларидан сўнг лапаратомия, гастростамия усулида жарроҳлик ўтказилди. Бемор қорин бўшлиғидан катта миқдорда, яъни қарийб 200 грамм атрофидаги металл жисмлар олиб ташланишига эришилди.
Амалиёт бир соатлар вақт давом этди. Айни пайтда беморнинг аҳволи яхши, бемалол эркин ҳаракатланмоқда.
Маълумотларга кўра эркак қаттиқ стрессга тушган ва ўз хатти-ҳаракатларини назоратга олмаган ҳолда ушбу жисмларни ютган, дейилди.