13 октябрь соат 11:45 ларда, Пешку тумани ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, Бухоро вилояти, Пешку тумани, Чиғирчи МФЙ, Янгибозор кўчасида жойлашган марказий касалхонадаги автомашиналар тўхташ жойида портлаш юз берган.
Аниқланишича, юқорида қайд этилган жойда«Матиз» русумли транспорт воситасининг металл газ баллонида носозликлар юзага келиб, чақнаш содир бўлган. Чақнаш натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар мавжуд эмас.
Содир бўлган чақнаш натижасида «Матиз» автомашинаси атрофида бўлган, 2 та «Некция» русумли, ҳамда «Ласетти» русумли транспорт воситалари техник шикастланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти, Пешку тумани ФВБ ва ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.