Ракета 14 январь куни муваффақиятли тарзда учирилди. Таъкидланишича, ўрта узоқликдаги масофага учувчи, қаттиқ ёнилғида ишлайдиган ракета манёврли бошқариладиган каллак билан қуролланган. Шимолий Корея расмийларининг қўшимча қилишича, синовлар қўшни давлатлар хавфсизлигига таъсир қилмаган.
Шимолий Кореянинг жорий йилдаги биринчи ракетаси учирилгани 14 январь куни эрталаб маълум бўлди, деб хабар беради lenta.ru.
“Шимол Япон денгизи томон номаълум баллистик ракетани учирди (Жанубий Корея хариталарида у Шарқий денгиз сифатида кўрсатилган)”, дейилади Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси баёнотида.