Шимолий Корея чоршанба куни ўзининг шарқий қирғоғи яқинида гипертовушли ракетани синовдан ўтказди, бироқ у ҳавода портлади, дея хабар беради Жанубий Корея ҳарбийлари.
Ракета пойтахт Пхенян яқинида учирилган, деб хабар берди Жанубий Корея штаб бошлиқлари.
Япония Мудофаа вазирлиги ракета тахминан 100 км 62 миль баландликда учганини ва 200 км.дан ортиқ масофани босиб ўтишини айтди.
Жанубий Корея, АҚШ ва Япониянинг юқори мартабали расмийлари телефон орқали суҳбат ўтказиб, ракетанинг учирилиши БМТ Хавфсизлик Кенгашининг кўплаб резолюцияларини бузиш ҳамда минтақа ва ундан ташқарида тинчлик ва барқарорликка жиддий таҳдид сифатида қоралади.