Жумладан, мулкдорлардан йиғилган мажбурий бадал пуллари мақсадсиз ишлатилганлиги бўйича 49 та ҳолатда, жами 1 млрд 809,5 млн сўм маблағ талон-тарож қилинган.
Бу борада Тошкент вилояти 950,1 млн сўм билан "етакчи"лик қилмоқда. Шунингдек,
Навоий вилоятида 5 та ҳолат бўйича, жами 449,4 млн сўм;
Фарғона вилоятида 4 та ҳолат бўйича, жами 300,1 млн сўм;
Қашқадарё вилоятида 3 та ҳолат бўйича, жами 67,9 млн сўм;
Бухоро вилоятида 10та ҳолат бўйича, жами 42,1 млн сўм мақсадсиз ишлатилган.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилди.