Мазкур материалга кальцийланган сода ва оҳактош ўрнига альюминий оксиди ёки темир бирикмалари ишлатилади. Янги материал LionGlass деб номланди.

Шиша массасини ҳосил қилиш учун кальцийланган сода ва оҳактошни кварц қуми билан бирга эритиш керак, лекин уларни эритганда кўп CО2 ажралиб чиқади.

Бундан ташқари, асосий компонентларнинг эришига эришиш учун 1500 ° C ҳарорат керак бўлади, бу эса юқори энергия сарфини англатади, унинг ҳосил бўлиши ҳам атмосфера ташланмалари миқдорининг ошишини келтириб чиқаради.

Янги материални ҳосил қилиш учун атиги 400 даража иссиқ ҳароратнинг ўзи кифоя ва бу энергия харажатлари ва чиқиндиларни учдан бирига қисқартиради, деб хабар беради techcult.ru.