“Мингчинор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида  барпо этилган “ABZ PLYUS DB INVEST” МЧЖ қўшма корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Мазкур корхона асфальт ишлаб чиқаришга йўналтирилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 2 миллион доллар. Шундан 574 минг доллар банк кредити, 1 миллион 426 минг доллар тадбиркорнинг ўз маблағи эвазига ташкил этилди. 

Мазкур МЧЖ раҳбари А.Овсепяннинг айтишича, корхонанинг йиллик қуввати 115 миллиард сўмни ташкил этиб, ички бозорни таъминлаш учун асфальт ишлаб чиқариш мақсад қилинган. Бу ерда 15 та янги иш ўрни яратилган бўлиб, кейинчалик иш ўринлари сонини кўпайтириш кўзда тутилган.

Корхона йўл қурилишида сифатли маҳсулот етказиб бериш мақсадида Хитойнинг “AMBETTER MASHINERY CO.,LTD.” холдинг компаниясида ишлаб чиқарилган ускунлар билан жиҳозланган.

Мазкур корхонанинг фаолияти йўлга қўйилиши туфайли туман иқтисодиёти  янада юксалади, янги иш ўринлари яратилади, бунинг натижасида оилаларнинг даромади ортади, деб хабар беради Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати .